Baholash mezonlari

Тингловчиларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув фаолияти рейтинг тизими асосида назорат қилиниб борилади. Бунда назорат турлари бўйича баллар тақсимоти қуйидагича белгиланади:

Баҳолаш мезонлари Максимал балл Изоҳ
Жорий назорат – 30 балл
1. ўқув модуллари бўйича назорат 15 Ҳар бир модуль якунида бажариладиган ассисмент топшириқлари, жами 6 та модуль бўйича ассисмент, ҳар бирига 2,5 баллдан, ҳарбий ОТМлардан келган тингловчилар учун қўшимча
10 баллик тизимда топшириқлар берилади.
2. педагогик (малакавий) амалиёт 5 Профиль кафедранинг баённомаси асосида расмийлаштирилади.
3. тингловчининг касбий фаолият кўрсаткичлари 10 Электрон портфолио тизими асосида аниқланади. Ҳарбий ОТМлардан келган тингловчиларга татбиқ этилмайди.
Оралиқ назорат – 50 балл
4. он-лайн якуний тест синовлари 50 Бош лмий-методик марказнинг ягона электрон тизимида ўтказилади.
Якуний назорат – 20 балл
5. Аттестация комиссиясида битирув (лойиҳа) ишини ҳимоя қилиш 20
Жами: 100 балл

Тингловчиларнинг жорий, оралиқ ва якуний назоратда қайд этган кўрсаткичлари электрон мониторинг тизимидаги тингловчининг шахсий аттестация варақасида акс эттирилиб борилади ва аттестация жараёнида комиссияга тингловчи бўйича тегишли хулоса чиқариш учун асос ҳисобланади.

Якуний назоратга жорий ва оралиқ назорат учун ажратилган жами 80 баллнинг камида 56% (44,8 балл) ни тўплаган тингловчилар киритилади.