Bitiruv (lohiya) ishi

Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш  ва ҳимояга тақдим этиш
ТАРТИБИ

I. Умумий қоидалар

  1. Битирув (лойиҳа) иши тингловчининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурларини ўзлаштиришини якунловчи ҳамда ўқиш даврида эгаллаган назарий ва амалий билимлари асосида бажарилган ўқув-методик, ташкилий-лойиҳавий ишларининг натижаси ҳисобланади.
  2. Олий таълим муассасасининг педагог кадрлари муайян бир фан доирасидаги мавзу ёки муаммонинг амалий асосланган ечимини топишга, методик тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган битирув ишини тайёрлайди.

Олий таълим муассасасининг раҳбар кадрлари таълим тизими менежменти, олий таълим муассасасининг ўқув, ўқув-услубий, маънавий-маърифий, илмий-тадқиқот фаолияти сифатини таъминлашнинг устувор йўналишлари доирасидаги долзарб муаммони ечишга қаратилган битирув ёки лойиҳа ишини тайёрлайди.

II. Битирув (лойиҳа) ишининг мақсад ва вазифалари

  1. Битирув (лойиҳа) ишини тайёрлашдан мақсад ва вазифалар:

тингловчининг тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши бўйича назарий ва амалий билимларни ривожлантириш;

 тингловчи томонидан ўзлаштирилган янги билим, амалий кўникма ва малакаларини касбий фаолият соҳасидаги вазифаларни ҳал этишда қўллашга кўмаклашиш;

тингловчида педагогик ва касбий билимларга асосланган ҳолда ўқув, илмий-методик, маънавий-маърифий фаолиятини такомиллаштиришга нисбатан тизимли ёндашув мотивациясини ривожлантириш;

тингловчида соҳадаги илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва  фан бўйича инновациялар, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳасидаги сўнгги ютуқларни ўрганиш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш;

тингловчини фаннинг илмий-методик масалалари бўйича тегишли адабиётлар,  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Интернет ва электрон таълим ресурслари   билан ишлашга, уларни қиёсий таҳлил қилишга ҳамда ўқитишни такомиллаштириш юзасидан тегишли таклифлар ва  амалий тавсияларни   ишлаб чиқишга ўргатишдан иборат.